Мексика Украинанинг илтимосини рад этди
Мексика Украина илтимосига биноан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишдан бош тортди, деб ёзади DW.
Эслатиб ўтамиз, Мексика расмийлари мамлакатда янги президент Клаудия Шейнбаумнинг инаугурацияси маросимига ўзи билан дипломатик алоқада бўлган барча мамлакатлар вакилларини, жумаладан Россия президентини ҳам таклиф қилган эди.
Шундан сўнг, 8 август куни Украинанинг Мексикадаги элчихонаси, Мексика расмийларидан Путинни ҳибсга олишни сўраган мактубни эълон қилган.
«Биз буни қила олмаймиз. Бу бизга боғлиқ эмас», — деди Мексиканинг амалдаги президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор, Украина сўровига жавобан.