Шавкат Мирзиёев минтақавий хавфсизликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев минтақавий хавфсизликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

 

Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳатлашув учрашувидаги нутқида қуйидаги фикрларни билдирди:

Узоқ муддатли истиқболда иқтисодий шерикликни ривожлантиришнинг янги драйверлари, янги модели керак.

Иқтисодий кенгашни – Марказий Осиё мамлакатлари Бош вазирлари ўринбосарлари даражасида мунтазам учрашувларни йўлга қўйиш керак. Биринчиси Тошкентда ўтказилиши мумкин.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ҳанузгача дунёдаги энг кам “боғланган” иқтисодиётлардан бири бўлиб қолмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мувофиқлаштирилган ишлар зарур.

Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши бўйича комплекс дастур, Трансчегаравий дарёлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш керак.

Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи олий ўқув юртлари дипломларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ҳамда таълим ва академик алмашинувлар дастурини қабул қилиш зарур сурди.

“Бугун биз муҳим ҳужжатлар, жумладан, 2040 йилгача бўлган даврда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини имзоламоқдамиз”, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳатлашув учрашуви келгуси йил августда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: