Туркия – “чексиз ноёб тажрибалар” мамлакати

Туркия – “чексиз ноёб тажрибалар” мамлакати

Туркияда таътилга чиқиш оддий саёҳат эмас, балки ранг-баранг ва бой тажрибаларга шўнғишдир. Мамлакат яккахон саёҳат ва тур пакетлари учун Ўрта ер денгизидаги энг хилма-хил тажрибаларни, шунингдек, бу жозибали мамлакатдаги ҳар бир қадам кутганингиздан ҳам ортиқ янги саргузаштни тақдим этади. Истанбулнинг жонли маданий тузилишидан тортиб, Эгей ва Ўрта ер денгизининг қуёш нурларига бурканган қирғоқларигача ҳар бир турк манзили ҳар бир саййёҳнинг илиқ кутиб олингани ва қадрли эканини ҳис қилдирувчи “дунёга машҳур турк меҳмондўстлиги” билан йўғрилган “бебаҳо саргузашт”га бой саёҳатни таклиф этади.

Анталия: тенгсиз таклифлар билан бамисли “Жаннат”
Турк Ривиераси нафақат Туркиянинг ажойиб гўзаллиги билан ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қиладиган энг яхши ёзги манзили, балки энг бетакрор денгизи ва Мовий байроқли пляжлари билан кўпчиликнинг севимли таътил мазилига айланиб улгурган. Турк Ривиераси ва унинг “пойтахти” Анталия энг ҳаяжонли манзаралари, энг яхши Ўрта ер денгизи таомлари, ажойиб қадимий қадамжолари, ярим тунгача очиқ музейлари ва треккинг маршрутларидан сув спортигача бўлган қизиқарли фаолиятлари билан барча сайёҳларни лол қолдирмоқда. Бу хилма-хилликни ҳисобга олсак, Анталия ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилиши ажабланарли эмас. Шаҳардаги оилавий меҳмонхоналарда, мовий байроқли пляжларда дам олиш мумкин, болалар эса ўйин майдончалари, бассейнлар ва болалар клубларида вақтни мароқли ўтказишлари мумкин. Бундан ташқари, Олймпос каби қадимий шаҳарларда археологик экспедицияга бориш, Ликия йўли бўйлаб юриш, Кашдаги ҳалокатга учраган кемаларнинг қолдиқларини ва сеҳрли фауна орасидаги сув ости дунёсини ўрганиш, Патарада Санта Клаус туғилган ерни кашф қилиш ва Белекдаги гольф курортларидан баҳраманд бўлиш билан бирга Аспендос антик театрида маданий шоу томоша қилиш каби такрорланмас лаҳзаларга гувоҳ бўлиш мумкин. Кўпрулу дарёсида ҳаяжонли рафтинг тажрибаси шаҳарнинг мисли кўрилмаган, ҳақиқий тажрибаларидан биридир.

Муғланинг абадий бошпаналари ва Бодрумнинг рамзий жозибаси
Туркиянинг энг узун қирғоқ чизиғига эга бўлган Муғлада Фетҳие, Мармарис, Датча, Гўжек ва Ўлидениз каби Туркиянинг энг машҳур дам олиш масканлари жойлашган. Ёрқин сувлари бўлган гўзал қирғоқда жойлашган ушбу шаҳарчаларда турли хил саёҳатлар учун барча тажрибалар мавжуд: кўк ва яшил ландшафтлар, антик шаҳарлар, мафтункор артефактлар, тоза ҳаво, фируза сувлари ва қўл тегмаган кўрфазлар. Ҳашамат ва хилват гўшаларнинг жозибаси уйғунлашган шаҳарнинг диққатга сазовор курорт шаҳри Бодрум бир вақтнинг ўзида ҳам дам олиш, ҳам ҳаяжонни бошдан кечириш учун идеал манзилдир. Бодрум шу қадар ажойиб жойки, ҳатто бу ерда қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Галикарнас мақбараси жойлашган. Бодрум сувларининг бетакрор мовий ранги Эгей денгизининг бошқа ҳеч бир жойида учрамайди, ҳар бир қуёш ботиши унутилмасдир. Бироқ, бу ерда кутилаётган тажрибалар бу билан чекланмайди. Ҳашаматли пляж клублари, замонавий мариналар, Мишел юлдузли гурме ресторанлари ёки дам олиш масканларининг қулай муҳитини афзал кўрасизми, Бодрумда ҳақиқатан ҳам ушбу бебаҳо тажрибалар мавжуд бўлиб, ҳар лаҳзаси қадрли!

Истанбул: Тарих, маданият ва пазандалик мукаммаллиги мозаикаси
Европа Осиё билан учрашадиган, тарих ва замонавийлик уйғунлашган Туркиянинг метрополиси Истанбул дунёнинг сайёҳлик шаҳарлари орасида ўзига хос ўрнини акс эттирувчи ажойиб тажрибалар мозаикасини тақдим этади. Аясофя, Галата минораси, Еребатан сардони ва бу каби тарихий жойлар ва меъморий мўъжизалар билан шаҳарнинг ҳар бир бурилиши ва бой ўтмиши ва кўп маданиятлилиги унинг ўзига хослигини эслатиб туради… Истанбулга чуқурроқ кириб борилар экан, инсон ўзини дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бирида сайр қилаётгандек ҳис қилади. Қолаверса, шаҳарнинг гавжум бозорлари, замонавий савдо мажмуалари, тобора кенгайиб бораётган санъат ва маданият саҳнаси, жонли маҳаллалар ўзига хос завқ бағишлайди. Қайси бири танланса ҳам Истанбулни энг ҳақиқий кўринишида ҳис қиласиз. Мишел юлдузли ресторанлардаги нафис ошпаз столларидан тортиб, энг оддий, лекин энг мазали кўча лаззатларигача, Истанбулни дунёдаги энг яхши гастрономия шаҳарларидан бирига айлантирувчи динамик ошпазлик маданияти саёҳатни янада бойитади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: