Андижонда қиймати 1.6 млрд сўмни ташкил этган ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганларга ҳукм ўқилди

Андижонда қиймати 1.6 млрд сўмни ташкил этган ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганларга ҳукм ўқилди

 

Қорасув шаҳрида яшовчи муқаддам судланган фуқаро синфдоши билан ўзаро тил бириктириб 2023 йилнинг август ойида Қирғизистонда истиқомат қилувчи шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган 87 турдаги дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Суд томонидан муқаддам судланган фуқарога нисбатан 5 йил ҳамда унинг шеригига нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: