Париж-2024. Оғир атлетика. Акбар Жўраев даст кўтаришда 3-ўринни эгаллади

Париж-2024. Оғир атлетика. Акбар Жўраев даст кўтаришда 3-ўринни эгаллади

Оғир атлетиканинг 109 кг. вазн тоифасида Токио-2020 олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев Париждаги турнирда янги вазнда (102 кг.) ўз иштирокини бошлади.

Ҳамюртимиз даст кўтариш йўналишида дастлаб 180 кг.ни кўтара олган бўлса, иккинчи уринишда 185 кг.ни ўзига бўйсундирди. Афсуски, 189 кг. Акбарга бироз оғирлик қилди. Акс ҳолда ҳамюртимиз олимпиада рекордини янгилаган бўларди.

Даст кўтаришда Лью Хуанхуа (Хитой) ва Гарик Карапетян (Арманистон) 186 кг. натижа билан дастлабки ўринларни эгаллашди.

Бироздан кейин силтаб кўтариш машқлари бошланади ва икки уриниш йиғиндиси бўйича медаллар соҳиблари аниқ бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: