Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдан кетганини эълон қилди

Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдан кетганини эълон қилди

Париж-2024 бокс баҳсларининг финал учрашувлари якунига етди. Сўнгги баҳсда Баҳодир Жалолов ва испаниялик Аюб Ғадфа қатнашди ҳамда якунда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди.

Шундан сўнг Жалолов фаолияти учун муҳим қарор қабул қилганини айтди.

Спортчи икки карра Олимпиада чемпиони бўлгач, ҳаваскор боксдан профессионалга ўтганини маълум қилди. У Олимпиададаги сўнгги жангидан кейин либосини ечиб, рингда қолдирди.

“Иншааллоҳ, профиссонал боксда ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўламан ва барчанинг ишончини оқлайман”, деди у.

Баҳодир Жалолов сўнгги учта Олимпиадада иштирок этган. Япония ва Франциядаги турнирларда ғолиб бўлди.

Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоаси 5 та олтин медални қўлга киритиб, ушбу спорт турида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: