Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличев ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди:

Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличев ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди:

“Бугун хорижий оммавий ахборот воситаларида терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

 

Ҳаммангизга маълумки, мураббийлик фаолияти жуда мураккаб иш, айниқса бу даражадаги нуфузли Олимпия ўйинларида жамоани тайёрлаш, мусобақадаги иштирокдан сўнг ғалаба ва мағлубиятга кўникиш мураббийдан катта руҳий босимни, шу билан бирга бундай юқори даражадаги мусобақа одамдан кучли матонат ва руҳий зўриқишларни талаб қилади.

 

Куни кеча терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев соғлигида бироз муаммолар кузатилган ҳамда, спортчилар кийиниш хонасида ташкилий қўмита шифокорлари томонидан мураббийимизга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади.

 

Ушбу ютуқларда, бутун дунё боксида биринчи бўлишимизда мураббийимизнинг жуда улкан ҳиссаси бор. Тўлқин Қиличевга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини кутиб қоламиз.

Ишонамизки, тез кунларда жамоамиз сафига қайтиб, яна боксчиларимизни ғалабалар томон бошлаб боради”, – дейилади расмий муносабатда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: