Бангладеш собиқ бош вазири Ҳасина: Мени Америкаликлар ағдаришди

Бангладеш собиқ бош вазири Ҳасина: Мени Америкаликлар ағдаришди

Бангладешнинг собиқ бош вазири Ҳасина *Сент-Мартин ороли устидан назоратни топширишдан бош тортгани учун ҳокимиятдан четлатилиши ортида АҚШ турганини айтди. Ҳиндистоннинг Тҳе Эcономиc Times газетасига кўра, Ҳасина оролдан воз кечганида, ҳокимиятда қолиши мумкинлигини даъво қилмоқда.

 

Майдони атиги уч квадрат километр бўлган Сент-Мартин ороли Бенгал кўрфазида жойлашган ва минтақа учун стратегик аҳамиятга эга.

 

Ўз лавозимидан четлатилишидан олдин Ҳасина Бангладеш ва Мянма ҳудудларида “христиан давлати” яратиш режасини эълон қилганди.

 

5-август куни Ҳасина оммавий норозилик намойишларидан сўнг Ҳиндистонга қочиб кетди, бу намойишлар давомида, Протҳом Ало газетасига кўра, камида 580 киши ҳалок бўлган. 8-август куни Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус ўтиш даври маъмурияти раҳбари сифатида қасамёд қилди. Мухолифат уçлч ой ичида миллий сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: