Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланади?

Мактабларда янги ўқув йили қачондан бошланади?

Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабар берди. 

2023 йил 22 декабрда «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланган.

«Мазкур Фармонда Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлигини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025-ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланишини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: