Ўқишни кўчириш бўйича 43,8 минг талабгор имтиҳон топширади
2024-2025 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун 43,882 талабгорга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилди.
Улардан:
Нодавлат ОТМлардан – 33,255 нафар
Хорижий ОТМ филиалларидан – 657 нафар
Хорижий ОТМлардан – 9,970 нафар
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг ўтказилиш санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.