Польша АҚШдан юзлаб “ҳаво-ҳаво” таснифидаги ракеталарини сотиб олди
«Шартнома қиймати тахминан 783 миллион еврони ташкил этади. Ракеталар 2029 ва 2033 йиллар оралиғида етказиб берилади ва Польша Ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар самолётларини қуроллантиришда фойдаланилади», дея хабар беради Полша миллий қуролланиш агентлиги.
Польша матбуотига кўра, шунингдек, келаси ҳафта Варшава ва Вашингтон ўртасида ҳам қиймати 9 миллиард доллардан ортиқ бўлган Америкада ишлаб чиқарилган 96 дона Аpache жанговар вертолётларини сотиб олиш бўйича келишув имзоланади. Вертолётлар Польшанинг Совет давридаги эскирган паркини янгилаши керак, дея аниқлик киритади АFP.