Туркия вилоятларидан бирида автобус портлаб кетди
Туркиянинг Сирнак вилоятининг Силопи вилоятида Чалишкан қишлоғи яқинида жойлашган Сияҳкая конида ишчиларни олиб кетаётган автобус портлаб кетди.
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган.
Маълумотларга кўра, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг улар касалхонага етказилган.
Тахминларга кўра, автобус террорчилар томонидан портлатилган. Туркия хавфсизлик кучлари жиноятчиларни қўлга олиш мақсадида кенг кўламли операция бошлади
Туркиянинг айрим интернет манбалари портлаш Курдистон Ишчи Партияси томонидан амалга оширилганини даъво қилмоқда.