Модрич “Реал Мадрид” тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланиши мумкин, қачонки…

Модрич “Реал Мадрид” тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланиши мумкин, қачонки…

“Реал Мадрид” УEФА Суперкубоги учун “Аталанта”га қарши ўйнайди. Учрашув Варшавада 14 август куни бўлиб ўтади. Агар “Лос Бланкос” ғалаба қозонса, Лука Модрич у билан бирга қўлга киритган совринлар сони бўйича клубнинг ягона рекордчисига айланади.

Айни дамда хорватиялик аллақачон кетган Начо Фернандес билан биринчи ўринни бўлишиб турибди – иккаласида ҳам 26 та кубок бор. Даниэль Карвахаль, Карим Бензема ва Марсело “Реал” сафида 25 мартадан ғалаба қозонишган.

Лука Модрич 2012 йилдан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилиб келади. Ярим ҳимоячи сентябрь ойида 39 ёшини нишонлайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: