Индонезиянинг янги пойтахти қурилиши 10-15 йил ичида якунланади

Индонезиянинг янги пойтахти қурилиши 10-15 йил ичида якунланади

Индонезиянинг янги пойтахти Нусантаранинг қурилиши 10-15 йил ичида якунланади.

Бу ҳақда Индонезия президенти Жоко Видодо маълум қилди.

“Янги пойтахт қурилиши ҳали кўп вақтни талаб қилади. Лойиҳа 2021-2022 йилларда бошланган ва тахминан 10-15 йил ичида якунланади”, – дея унинг сўзларини келтиради Antara агентлиги.

Президент ҳозирда Нусантара қурилиши атиги 20 фоизга якунланганини таъкидлади.

Видодо 2019 йилда Индонезия пойтахтини Жакартадан кўчириш ғоясини илгари сурди. Дастлаб метропол Калимантан оролида 2024 йилгача пайдо бўлиши режалаштирилган эди. Бу мақсадлар учун қарийб 32 миллиард доллар ажратилди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли лойиҳа тўхтатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: