Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади
Президент фармонига мувофиқ, тадбиркорлик ва иқтисодиёт соҳасида фаолият юритган ва юқори натижаларга эришган 37 киши мукофотланди.
Улар орасида:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан – 2 киши
“Дўстлик” ордени билан – 15 киши
“Келажак бунёдкори” медали билан – 2 киши
“Шуҳрат” медали билан – 18 киши тақдирланди.
Шунингдек, алоҳида фармойиш билан 104 киши “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан мукофотланди.