Таъзия! Равшан Эрматов оғир жудоликка учради
Равшан Эрматовнинг отаси вафот этди.
Футбол ҳаками ва мураббийи Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди.
У ёшлик даврларида “Пахтакор”, “Спартак” ва “Автомобилчи” жамоаларида тўп сурган.
Шундан сўнг Сайфиддин Эрматов “Пахтакор” болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган.