АҚШ Исроилга қурол сотиш орқали Ғазода ўт очишни тўхтатишга эриша оладими?
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга қиймати 20 миллиард доллардан ортиқ бўлган қирувчи самолётлар ва бошқа ҳарбий техникаларни сотиш имкониятини маъқуллади, дея маълум қилди Пентагон.
13 август куни берган баёнотида, Блинкен тахминан 19 миллиард долларлик F-15 қирувчи самолётлари ва жиҳозларини сотишни маъқуллаган, шунингдек, тахминан 774 миллион долларлик танк снарядлари ва 583 миллион долларлик ҳарбий машиналар сотилишини маъқуллаган.
Танк снарядлари деярли дарҳол етказиб беришга тайёр бўлади. Boeing Co компаниясининг F-15 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун йиллар керак бўлади.
Қўшма Штатлар Ғазода ҳалокатли уруш олиб бораётган Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси Исроилни қатъият билан қўллаб-қувватлади.
Вашингтон Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни маъқуллаш билан бирга, бир вақтнинг ўзида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди, бу эса Яқин Шарқдаги йирик урушнинг олдини олиши мумкин эди.