Фарғонага 20 та замонавий автобус олиб келинди

Фарғонага 20 та замонавий автобус олиб келинди

 

“Фарғонаавтотранс хизмат” МЧЖ 8 дона ASIA STAR автобусини, “Тошлоқйўловчитранс” МЧЖ эса 12 дона YUTONG автобусини харид қилди.

Мазкур автобуслар тез орада Фарғона шаҳри автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил якунига қадар ҳудудлар учун 1000 дона автобус олиб келиш режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: