«Ғазодаги уруш 21-асрнинг фалокатидир»

«Ғазодаги уруш 21-асрнинг фалокатидир»

Исроилнинг Haaretz газетаси ўз тадқиқотини чоп этиб, унда Ғазо секторида давом этаётган урушни ХХI асрдаги энг қонли урушлардан бири деб атади. Нашр маълумотларига кўра, Исроил истилоси 40 мингга яқин фаластинликларнинг ҳаётига зомин бўлган, бу эксклавнинг икки миллион аҳолисининг тахминан 2 фоизини ташкил қилади.

Haaretz Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни халқаро ҳамжамиятни иккиюзламачиликда айблаб, бошқа можароларга эътибор бермагани учун танқид қилди. Газетанинг таъкидлашича, Ғазодаги уруш қурбонларнинг мутлақ сони бўйича ҳам, жами аҳолидан ўлганлар фоизи бўйича ҳам бошқа можаролардан ажралиб туради.

Алоҳида эътибор «хавфсиз зоналар»га қилинган ҳужумларга қаратилмоқда, уларда юзлаб тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Нашрнинг қайд этишича, халқаро ташкилотлар Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган қурбонлар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлайди.

«Ўлганларнинг умумий сони бўйича, мен Ғазо 21-асрнинг энг шиддатли можаролари ўнталигига кирмаслигини башорат қиламан. Аммо нобуд бўлган аҳоли фоизи билан солиштирадиган бўлсак, у аллақачон биринчи бешликка кирган», – дейди Лондон университети профессори, можаро қурбонларини кузатишга ихтисослашган Майкл Спагат.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: