Ўзбекистон энг кўп шоколад ва шоколад маҳсулотларини Россиядан импорт қилган

Ўзбекистон энг кўп шоколад ва шоколад маҳсулотларини Россиядан импорт қилган

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатдан қиймати 28,5 млн АҚШ долларига 11,6 минг тонна шоколад ва шоколад маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 6 ойда энг кўп шоколад ва шоколад маҳсулотларини Россиядан импорт қилган. Жорий даврда Россиядан 9,7 минг тонна ва Нидерландиядан 0,9 минг тонна маҳсулот сотиб олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: