Қримда 13 болани зўрлаган украиналик судланди

Қримда 13 болани зўрлаган украиналик судланди

Қримда Керч ва Феодосияда 13 болани зўрлаган Украина фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарилди, деб ёзади «МК ин Қримда» Россия Тергов қўмитасининг Қрим ва Севастопол бўйича Бош тергов бошқармасига таяниб.

Нашрнинг ёзишича, 40 ёшли украиналик Феодосияда яшаган ва ота-онасисиз ўйин майдончаларида юрган болаларни қидириб юрган. Улар билан қисқа муддатли мулоқотдан сўнг у жинсий характердаги хатти-ҳаракатларни содир этган. У болаларнинг бир қисмига ҳам пул таклиф қилди.

Эркак айбдор деб топилиб, ахлоқ тузатиш колониясига жўнатилди. Бундан ташқари, қамоқдан чиққанидан кейин у этти йил давомида болалар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: