Тошкентда $300 эвазига босқинчилик қилган 2 шахс қўлга олинди
Пойтахтнинг Жарбоши маҳалласида икки шахс жабрланувчиларни дўппослаб, 5,5 млн сўмлик телефон, $700 ва 950 минг сўм пулни олиб қўйган ва сўнг воқеа жойидан яширинган.
Суриштирув ишлари давомида аниқланишича, улар номаълум шахс билан мулоқотда бўлиб, $300 эвазига 2 жабрланувчига нисбатан зўравонлик қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.