Тошкентда автобуслар тезлиги чекланмоқда

Тошкентда автобуслар тезлиги чекланмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг тасарруфидаги барча автобуслар, “Тошавтотаъмирхизмат” УК сервис хизмати ходимлари томонидан автобус ҳайдовчилари бошқарув вақтида тезликни оширмасликлари учун махсус дастур орқали тезликлари 50 км/ соат билан чегараланмоқда.

 

Қайд этилишича, бу дастур қўлланилгач автобуслар тезлиги 50 км/ соатдан ошмайди. Ҳар бир автобуснинг олд ойнасига огоҳлантирувчи белгилар ёпиштирилади.

 

“Мазкур ишлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида қилинмоқда”, – дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ходими.

Дўстларингизга ҳам юборинг: