Трамп ўқ ўтказмайдиган ойна ортида оммавий чиқишларни давом эттиради

Трамп ўқ ўтказмайдиган ойна ортида оммавий чиқишларни давом эттиради

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп сайловолди чиқишларини очиқ ҳавода, ўқ ўтказмайдиган ойна ортида туриб давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда ABC News манбаларга таяниб. Оқ уйнинг собиқ раҳбари яқинда содир этилган суиқасд туфайли ҳозирда бундай чиқишлардан бош тортган.

Одатда, бундай хавфсизлик чоралари фақат амалдаги давлат раҳбарларига нисбатан қўлланилади, аммо бу сафар Махфий хизмат истисно қилишга тайёр. Телеканал суҳбатдошларига кўра, Трамп сайловолди ташвиқоти митингларини очиқ ҳавода ўтказишга қайтиш истагини билдирган, бироқ у ҳеч нарса унинг ҳаётига таҳдид солмаслигига ишонч ҳосил қилишни истайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: