Хитойда маймунчечак сабаб чегара назорати кучайтирилди

Хитойда маймунчечак сабаб чегара назорати кучайтирилди

Хитой ҳукумати маймун чечагининг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида назорат-ўтказиш пунктларида санитария-эпидемиология назорати чораларини кучайтирмоқда. Тегишли хабар 15 август куни Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси (БББ) томонидан эълон қилинди.

Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилинган чечак белгилари билан чет элдан келган одамларни текширишни бошлашини эълон қилди.

Ушбу чора-тадбирлар маймунчечаги эпидемиясининг Хитойга кириб келишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган.

Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси хабарномасида қайд этилишича, маймун чечаги эпидемияси кузатилган мамлакатлардан (минтақалар) келган, маймун чечаги билан касалланган беморлар билан алоқада бўлган ёки аломатлари бўлган шахслар бу ҳақда божхонага киришдан олдин хабардор қилиши шарт. Божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан белгиланган тартибда тиббий чоралар кўрилади, намуналар олиш ва текшириш ўтказилади.

Маймун чечаги эпидемияси содир бўлган мамлакатлардан/минтақалардан келган, ифлосланган ёки ифлосланган бўлиши мумкин бўлган транспорт воситалари, контейнерлар, юклар ва буюмлар белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ санитаризация қилиниши керак.

Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси хабарномасига кўра, унинг қоидалари эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради ва олти ой давомида амал қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: