Курск, Брянск ва Белгороддаги ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди

Курск, Брянск ва Белгороддаги ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга мурожаат йўллади.

 

Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамларнинг кўп йиғилишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилади.

Иложи бўлса, ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига (онлайн) ўтишни тавсия қилинди.

Ўзбекистон фуқаролари консуллик ёрдами ёки маслаҳатга муҳтож бўлган тақдирда, Москвадаги элчихонанинг консуллик бўлимининг колл-марказига мурожаат қилиши мумкин: +7−499−238−36−20; +7−499−230−00−76. Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru.

Дўстларингизга ҳам юборинг: