Курск махфий музокараларни буздими?

Курск махфий музокараларни буздими?

Россия ва Украина шу ой Қатар пойтахти Доҳада яширин тинчлик музокараларини ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ бу режалар Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳарбий амалиёти туфайли бузилди. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб The Washington Post хабар берди.

Нашр суҳбатдошларига кўра, музокараларда икки ой ичида можарога барҳам бериш бўйича кенг қамровли келишувни муҳокама қилиш ва энергия объектларига ҳужумлардан ўзаро воз кечиш бўйича келишиб олиш режалаштирилган.

Украина президенти маъмурияти WP нашрига Доҳада бўлиб ўтиши режалаштирилган саммит фактини тасдиқлади, аммо у «Яқин Шарқдаги вазият туфайли» қолдирилганини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: