Германия Украинага ёрдам беришни тўхтатадими?

Германия Украинага ёрдам беришни тўхтатадими?

Янги буджет режаси қабул қилингандан сўнг Германия ҳукумати иқтисодий сабабларга кўра Украинага ёрдам бериш учун қўшимча маблағ ажратмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung газетаси ҳужжатлар ва манбаларга таяниб хабар берди.

Ушбу маълумотларга кўра, аллақачон тасдиқланган қурол етказиб бериш амалга оширилади, аммо янги буюртмаларга рухсат берилмайди.

Украина учун янги харидлар учун буджетдан маблағ ажратиш бўйича блок аллақачон жорий қилинган. Бу илгари ваъда қилинган IRIS-Т типидаги ҳаво мудофаа тизимини етказиб бериш молиялаштирилмаслигини англатиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: