Лукашенко халқни ўзининг кетишига тайёрламоқда

Лукашенко халқни ўзининг кетишига тайёрламоқда

Беларус президенти Александр Лукашенко фуқароларни давлат раҳбари лавозимидан кетишига тайёрлаётганини айтди.

Бу ҳақда у «Россия-1» телеканалининг «Ҳафта янгиликлари» дастурига берган интервьюсида маълум қилди.

Республика раҳбарининг таъкидлашича, одамлар унинг лавозимдан кетишига тайёр бўлишлари керак, чунки «ҳеч ким абадий қолмайди».

Беларус президенти бундай тайёргарлик аҳолининг ҳафсаласи пир бўлмаслиги ёки лавозимни тарк этишда ўзи истамаган «муваффақиятсизликка» йўл қўймаслик учун зарурлигини қўшимча қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: