Рамзан Қодиров Тесла Кибертракни махсус операция ҳудудига жўнатишга қарор қилди

Рамзан Қодиров Тесла Кибертракни махсус операция ҳудудига жўнатишга қарор қилди

Мен ҳурматли Илон Маскдан Тесла кибертракни олдим ва уни синаб кўрдим.У жуда қулай, тезкор ва тўсиқларни енгиб ўтувчи машина эканига амин бўлдим. Бу шубҳасиз, дунёдаги энг яхши машиналардан бири! Мен бу машинани том маънода севиб қолдим, деб ёзган Қодиров.

Энди у махсус операция ҳудудига жўнатилади ва у ерда ўзига мос вазиятда бизнинг аскарларимизга жуда кўп фойда келтиради, деб қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.

Қодиров Илон Маскка миннатдорлик билдириб уни “замонамизнинг энг кучли даҳоси” деб атаган ва Грознийга таклиф қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: