Сурхондарёда “Telegram”да ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

Сурхондарёда “Telegram”да ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган 27 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Markaziy studiya» кўрсатувида хабар берилди.

Қайд этилишича, йигит 2024 йилнинг 2 июлидан бошлаб Telegram мессенжерида «Қуръон ва ҳатим» номли гуруҳ ташкил қилиб, 300 минг сўм эвазига 37 кишига диний сабоқ бериб келган.

Унинг мазкур фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан ушбу диний мазмундаги материаллар ўрганиб чиқилган. Унга нисбатан юритилган иш жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳри судида кўриб чиқилган. Суд мажлисида сўралган йигит айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, улар ҳеч қандай бузғунчилик ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи, давлат ва конституцион тизимга қарши диний материаллар эмаслиги аниқланган.

Бироқ судда йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига асосан диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузган деб топилган. Суд ҳукми билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: