Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга боради

Бугун, 19 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

Шунингдек, 20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: