Россия Озарбайжондан мамлакатда рус тилига бўлган эътибор учун миннатдор

Россия Озарбайжондан мамлакатда рус тилига бўлган эътибор учун миннатдор

Россия Озарбайжондан мамлакатда рус тилига бўлган эътибор ва бу тил ўқитиладиган мактаблар ишидан миннатдор, деди Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан музокаралар чоғида.

 

«Рус тилини ривожлантиришга қаратаётган эътиборингиз учун сиздан миннатдормиз. Озарбайжонда рус тилида олиб бориладиган 300 та мактаб, етакчи олий таълим муассасаларимизнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда», — деди Россия Федерацияси Президенти.

 

Путин гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишини эсга олди.

 

«Яқинда – ўн кун аввал шу ерда, Бокуда ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, комиссия муваффақиятли ишламоқда», — деди Россия президенти.

 

Россия раҳбари июнь ойида Озарбайжонда ўтказилган Россия маданияти кунларини ҳам тилга олди.

 

Путин, шунингдек, минглаб Озарбайжон фуқаролари аллақачон Россияда олий маълумот олаётганини ва Москва бу ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: