Шимолий Ирландияда бомба туфайли 450 га яқин уй аҳолиси эвакуация қилинди

Шимолий Ирландияда бомба туфайли 450 га яқин уй аҳолиси эвакуация қилинди

Шимолий Ирландиянинг Нютаунардс шаҳридаги 450 га яқин уй аҳолиси турар-жой ҳудудидан Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилганидан кейин эвакуация қилинди, деб ёзади Sky News. Полиция снарядни зарарсизлантириш учун бир неча кун кетиши ҳақида огоҳлантирди.

Ҳарбийлар аллақачон воқеа жойига етиб борган ва ўқ-дориларни олиб ташлашни бошлайди. Маҳаллий амалдорлардан бири операция камида беш кун давом этишини айтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: