Даҳшат! Ғузорда 40 ёшли эркак аёли томонидан ўлдирилиб, қудуққа ташлаб юборилди

Даҳшат! Ғузорда 40 ёшли эркак аёли томонидан ўлдирилиб, қудуққа ташлаб юборилди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи аёл маст ҳолдаги эрини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди. Бу ҳақда “Facebook”да Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди, деб ёзмоқда “Daryo.uz”.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов воқеани тасдиқлаб, қотилликка оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини маълум қилди.

Аниқлаштирилишича, воқеа 2024 йилнинг 17 август куни содир бўлган.

“Марҳум қирчиллама қирқ ёшда экан, жасадни эртага чиқаришади, экспертизага олиб кетишган”, дейди бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилган Ташанов.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га қўшимча қилишича, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қотиллик сабаби ўрганилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: