Озарбайжон БРИКСга қўшилишга ариза берди

Озарбайжон БРИКСга қўшилишга ариза берди

Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш учун расмий ариза берди, деб хабар бермоқда «Азертаж» агентлиги мамлакат ТИВ матбуот котиби Айхан Ҳажизодага таяниб.

 

БРИКС — 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган давлатлараро уюшма. Иттифоқ ушбу мамлакатлар (Brazil, Russia, India, China) номларининг бош ҳарфлари асосида номланган. 2010 йилда Жанубий Африка қўшилганидан сўнг, иттифоқ БРИКСга айланган.

 

2024 йил январь ойида Миср, Эрон, Саудия Арабистони, БАА ва Эфиопия ташкилотга қўшилди.

 

Июль ойида Озарбайжон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги (ШҲТ) мақомини мулоқот бўйича ҳамкордан кузатувчи давлатга ўзгартириш учун ҳам ариза берганди.

 

Россия ва Евросиё тадқиқотлари бўйича Carnegie Politika таҳлил марказининг озарбайжонлик юқори мартабали дипломатга таяниб ёзишича, БРИКСга ва, эҳтимол, ШҲТга қўшилиш Озарбайжоннинг аъзолар билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлигини, савдо алоқаларини, сармоявий имкониятлари ва минтақавий таъсирини яхшилаши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: