Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

«Uzbekistan Airports»нинг хабар беришича, республикадаги барча халқаро аэропортларда маймунчечак касаллигининг олдини олишга қаратилган санитария-тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.

 

Хусусан, аэропорт ходимларига ушбу касаллик ҳақида соддалаштирилган шаклда маълумот берилиб, унинг баъзи аломатлари визуал тарзда қандай намоён бўлиши тушунтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, санитария-карантин хизмати томонидан аэропортларда ҳаво ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: