«ПСЖ» Мбаппедан қарздорлик сабаб еврокубоклардан четлаштирилиши мумкин
«ПСЖ» Килиан Мбаппе олдидаги қарзи туфайли еврокубоклардан четлаштирилиши мумкин.
Le Monde’нинг хабар беришича, шу ёзда «ПСЖ»дан «Реал»га ўтган ҳужумчи Париж клубидан 55 млн евро талаб қилмоқда. Бу қиймат ичига 36 млн евролик бонуснинг бир қисми ва футболчининг клубдаги охирги 3 ойлик маоши киради.
Таъкидланишича, Мбаппе Профессионал футбол лигаси (LFP) юридик комиссиясига мурожаат қилган, шунингдек, Франция футбол федерацияси воситачилигида УEФАга шикоят йўллаган.
Агар «ПСЖ»га қўйилган айбловлар асосли деб топилса, клубга жазо санкциялари қўлланилиши мумкин — жумладан, трансфер тақиқи ва УЕФАнинг еврокубок турнирларида иштирок этиш учун лицензияни бекор қилиш.