Россия “Белгород”, “Брянск” ва “Курск” қўшин гуруҳлари ташкил этилганини эълон қилди

Россия “Белгород”, “Брянск” ва “Курск” қўшин гуруҳлари ташкил этилганини эълон қилди

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов чегара ҳудудларининг ҳарбий хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида маълум қилди. Янги гуруҳлар ишига Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Юнус-Бек Евкуров раҳбарлик қилади.

 

Бунгача Украинага бостириб киришда иштирок этаётган Бирлашган кучлар гуруҳи олтита гуруҳни ўз ичига олган: “Марказ”, “Ғарбий”, “Жанубий”, “Шарқ”, “Днепр” ва “Шимол”.

 

Бугунги кунга қадар тузилган охирги гуруҳ “Шимол” гуруҳи эди. Бу ҳақда биринчи марта Россия Мудофаа вазирлигининг 2024 йил 14 апрелдаги ҳисоботида қайд этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: