Дунёдаги энг кекса одам кимлигини биласизми?
Япониянинг Асия шаҳрида яшовчи 116 ёшли Томико Итока дунёдаги энг кекса одамга айланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Гиннеснинг рекордлар китоби сайтига таяниб.
Томико Итока испаниялик 117 ёшли Мария Браньяс вафотидан кейин дунёдаги энг кекса одамга айланди.
Томико Япониянинг Хиого префектураси, Асия шаҳридаги қариялар уйида яшайди.
Уч ой олдин Томико ўзининг 116 ёшини нишонлади ва шаҳар мэридан гуллар, торт (бу ўзига ёқмаганини тан олди) ва табрикномани олди. Ходимларнинг таъкидлашича, эшитиш муаммоларига қарамай, у аниқ мулоқот қилишни давом эттиради ва мунтазам равишда уларга миннатдорчилик билдиради.
У 20 ёшида турмушга чиқди ва тўрт фарзанд (икки қиз ва икки ўғил) кўрди. Ҳозир унинг кўплаб невара ва чеваралари бор.