Эронда марҳум президент Раисий вертолётининг қулаши бўйича тергов якунланди

Эронда марҳум президент Раисий вертолётининг қулаши бўйича тергов якунланди

Эрон президенти Иброҳим Раиси ҳалок бўлган вертолёт ҳалокатига об-ҳаво шароити ва ортиқча юк сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Fars.

 

«Бортида президент Иброҳим Раисий ва бир қатор амалдорлар бўлган вертолёт унда йўловчилар сони меъёридан ошиб кетгани боис керакли баландликка кўтарила олмаган ва туманли шароитда тоққа қулаган», дея хабар беради агентлик манбаларига таяниб

 

Эслатиб ўтамиз, бортида Раиси бўлган вертолёт 19 май куни Эрон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудга қулаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.