16 ёшли бола отасининг зўравонлигидан Болалар омбудсманига шикоят қилди

16 ёшли бола отасининг зўравонлигидан Болалар омбудсманига шикоят қилди

Бухоролик бола отасининг зўравонлигидан Болалар омбудсманига шикоят қилди. Ота 15 суткага қамалди

16 ёшли А.Ў (ўғил бола) Болалар омбудсманига отасининг спиртли ичимликка ружу қўйиб, оиласига зўравонлик қилаётгани ҳақида мурожаат қилган. У отаси онасини қўрқитиши ва акасини уйдан ҳайдаб юборганини айтган.

Текширувлар давомида мурожаатдаги даъволар тасдиқланган. Боланинг онасига берилган ҳимоя ордери талабларига риоя қилиниши назоратга олинди.

Ғ.Н. майда безорилик учун 15 суткага қамалди ва суд қарорига кўра, у спиртли ичимликдан мажбурий даволанишга юборилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: