Полша президенти Украинага ташриф буюрди
“Полша президенти Анжей Дуда эълон қилинмаган ташриф билан Украинага борди”, – деб хабар беради Полша раҳбари идораси.
Президент Анжей Дуданинг Украинага ташрифи аллақачон бошланган. У Украина мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирларида иштирок этади.
Президент девони Дуда Киевдаги поезд вагонидан чиқиб кетаётгани, уни Украина томони вакиллари кутиб олгани ҳақидаги видеони ҳам эълон қилган.