АҚШ президентларига эронлик хакерлар “ҳужум қилди”

АҚШ президентларига эронлик хакерлар “ҳужум қилди”

Эроннинг APT42 хакерлар гуруҳи (УНC788 ва Mint Sandstorm номи билан ҳам танилган) бир қатор Ғарб давлатлари ва Исроилдаги сиёсатчилар, дипломатлар ва жамоат арбоблари, шунингдек, Эрон ва Фаластин миллий маъмуриятидаги инсон ҳуқуқлари фаоллари билан боғлиқ бир қанча WhatsApp профилларини ўғирлашга уринди. Бу ҳақда мессенжерга эгалик қилувчи Meta компанияси 23 август, жума куни маълум қилди.

 

Хакерларнинг эҳтимолий нишонлари орасида АҚШ президенти Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трамп маъмуриятига алоқадор шахсларнинг WhatsApp’даги аккаунтлари алоҳида кўрсатилган.

 

Мета хабарига кўра, хакерлар фишинг усулини қўллаган – улар ўзларини турли хизматлар (Мета нашрида AOL, Google, Yahoo ва Microsoft тилга олинган) техник қўллаб-қувватлаш ходимлари сифатида кўрсатишган ва уларни алдаб, потенциал қурбоннинг аккаунтига киришга ҳаракат қилишган.

 

Ҳужумга учраган баъзи одамлар ушбу шубҳали хабарлар ҳақида WhatsApp техник ёрдамига хабар беришган. Хакерларнинг ҳужумлари муваффақиятсиз тугади, деди Мета.

Дўстларингизга ҳам юборинг: