Грузия банклари “Золотая Корона” орқали Россия билан пул ўтказмаларини амалга оширишни рад этишни бошлади
ТBC Bank ўз иловасидан ушбу хизмат турини олиб ташлади. Bank of Georgia эса Золотая Корона орқали пул ўтказмаларини амалга оширишни рад этмоқда.
Бир кун аввал АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган Россияга қарши санкциялар рўйхатига “Золотая Корона” тизимни ишлаб чиқувчилардан бири ҳам киритилган эди. “Золотая Корона” Россиядан Грузияга пул ўтказмалари сони бўйича етакчи ҳисобланади.