«Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши жавоб зарбаларини эълон қилди
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати июль ойи охирида Исроилнинг Байрутнинг жанубий чеккасига уюштирган ҳужумига жавоб қайтарди. Ўша ҳужум ҳаракатнинг юқори қўмондони Фуад Шукрнинг ўлимига сабаб бўлганди, деди ҳаракат матбуот котиби.
«Бугун, 25 август, якшанба куни Байрутнинг жанубий чеккасида қўмондон Фуад Шукр ва бир қанча мартабали фуқароларимиз ўлимига сабаб бўлган қўрқоқларча тажовузга дастлабки жавоб чоралари доирасида исломий қаршилик жангчилари ҳаводан йирик ҳаво ҳужумини уюштирди», дейилади баёнотда.
Ҳужум нишони ҳарбий иншоот эканлиги аниқланди.