Хитой Жейк Салливаннинг мамлакатга ташрифини тасдиқлади
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 27-29 август кунлари Хитойга ташриф буюришини ва мамлакат Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашишини тасдиқлади.
Аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан келаси ҳафта Хитойга ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалганди.