Британияда эркак арилар тўдаси ҳужумига учради ва…

Британияда эркак арилар тўдаси ҳужумига учради ва…

Британияда Эндрю Пауэлл исмли 57 ёшли эркак арилар тўдаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлишига бир бахя қолди. Арилар уни 240 маротаба чаққан, деб хабар беради Sky News.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат эркак велосипедда сайр қилиб, уйига қайтаётганида содир бўлган. Кутилмаганда унга арилар ҳужум қилган. Унинг айтишича, бир неча сония ичида ҳашаротлар унинг бошидан оёғигача чақиб ташлаган. Саросимага тушиб қолган Эндрю уйига кириб, ариларни ваннадаги сув билан ювиб ташлашга уринган, аммо ҳашаротлар шу қадар кўплигидан хона уларга тўлиб қолган.

Пауэлл бир амаллаб дўстига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган, у эса зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилган. Эркак айнан шу сабаб омон қолганини таъкидлаган. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганида у шифохонага ҳам етиб бора олмас эди, чунки Эндрю йўл-йўлакай бир неча бор ҳушини йўқотган.

Нашрга кўра, ҳужумга шу яқин атрофда ари уяси вайрон қилингани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: