Дуровнинг ҳибсга олиниши туфайли Ғарб видеохостинги Франциядаги фаолиятини тўхтатди
Канаданинг Rumble видеохостинг хизмати Францияда сўз эркинлиги йўқлиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатмоқда. Бу ҳақда сервис асосчиси Крис Павловски Х тармоғидаги саҳифасида Франция президенти Эммануэл Макроннинг Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олингани ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, маълум қилди.
«Макрон сўз эркинлигига содиқман деса, ёлғон гапиради», деб ёзган Павловски.
Унинг сўзларига кўра, Францияда видеохостинг энди ишламайди, чунки мамлакатда сўз эркинлиги бўйича ҳеч қандай мажбурият йўқ. Павловски Телеграм асосчиси ҳибсга олиниши туфайли ЕИни тарк этганини маълум қилди.