Дуровнинг ёнида юрган қиз Ғарб разведка хизматлари томонидан ёлланганми?

Дуровнинг ёнида юрган қиз Ғарб разведка хизматлари томонидан ёлланганми?

Дуров билан Бокуда бўлган Юлия Вавилова Ғарб разведка хизматлари томонидан ёлланган бўлиши мумкин деган версия Москвада кўриб чиқилмоқда.

Парижда медиа-магнат ва француз бизнесмени ўртасидаги учрашувда воситачилик қилган шахс Вавилова деган шубҳалар пайдо бўлди.

Ҳозирда бу версия Москвадаги идораларда ҳукмронлик қилмоқда ва тегишли текширув олиб борилмоқда, деди Россия ТИВдаги манба Haqqin.az сайтига берган интервьюсида.

Дастлабки маълумотларга кўра, Вавилова Париж билан яқин алоқада бўлган.

Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров билан бирга 24 ёшли Юлия Вавилова Парижда қўлга олинган. Бу ҳақда База телеграм канали хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, “16 август куни Юлия Инстаграмъдаги сториесларида Қозоғистондан Озарбайжонга учиб кетганини эълон қилди. Қизнинг фонида Эмбраэр Легаcй 600 самолёти кўриниб турарди».

«Ижтимоий тармоқларга қараганда, Юлия Дубайда яшайди ва кўпинча Павел Дуров бўлган жойларда бўлади. 25 августга ўтар кечаси Юлия интернетда кўринишни тўхтатди. Юлиянинг ўзи ўзини геймер, стреймер, крипто-инвестор деб атайди ва араб тилида крипто ҳақида канал юритади», деб ёзади База.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: